Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хорижий университетлар филиаллари талаба-қизлари ўртасида стартап лойиҳалар танлови ўтказилди

A A A
Хорижий университетлар филиаллари талаба-қизлари ўртасида стартап лойиҳалар танлови ўтказилди

2024 йил 5 апрель куни Г.В. Плеханов номидаги РИУ Тошкент филиалида талаба-қизлар ўртасида «Аёллар етакчилиги моделлари: ғоядан муваффақиятли амалиётгача» мавзусида стартап лойиҳалар танлови бўлиб ўтди.

Хорижий олий ўқув юртлари филиаллари ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида ўтказилган танловда М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-техника университети, им. С.А. Герасимов номидаги Россия кинематография университети (ВГИК), А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети., Миллий тадқиқот ядро университети (НИЯУ МИФИ), Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМОҒ, РEУ номидаги. Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, Турин политехника университетининг етакчи талаба-қизлари иштирок этди

Танловдан кўзланган мақсад ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва яшил иқтисодиёт бўйича хотин-қизларнинг энг яхши стартапларини аниқлаш ва ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

Тадбир қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилди: аёл етакчиларнинг жаҳон ижтимоий-иқтисодий тизимига интеграциялашуви; талабалар муҳитида аёллар тадбиркорлиги; яшил иқтисодиёт: аёл нуқтайи назари; ИТ-технологияларини бошқаришда етакчи қизлар.

Бугунги кунда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўзини намоён этиши учун шарт-шароит яратиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини сўзсиз ҳурмат қилишни таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир сўнгида барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирилди, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар ва ҳамкорлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Киритилди: 11:11 06.04.2024. Ўқилди: 783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!