Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш тўғрисидаги хукумат қарори қабул қилинди

A A A
Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш тўғрисидаги хукумат қарори қабул қилинди

«Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ, Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилмоқда.

Фуқароларнинг хорижий диний таълим муассасаларига ҳужжатлар топшириши, таълим олиши ва таълим муассасаларини тугатганидан кейин иш билан таъминлаши юзасидан тавсиялар бериш ва мурожаттларни кўриб чиқиш Маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Шунингдек қарорга мувофиқ тавсия этиладиган хорижий диний таълим муассасаларининг рўйхати ҳар йили 1 январгача Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш амалиёти жорий этилди.

Эндиликда хорижий диний таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади.

Дин ишлари бўйича қўмита эндиликда хорижий диний таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар билан доимий ҳамкорлик олиб боради ва уларга ҳар томонлама кўмаклашади.

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан Мадина Ислом университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашгани ҳамда доимий ҳамкорликни йўлга қўйгани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорнинг тўлиқ матни билан Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси Lex.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Manba: azo.uz

Киритилди: 19:01 15.08.2018. Ўқилди: 1533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!