Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хорижга кетаётган ота 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлади

Хорижга кетаётган ота 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 20.01.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор М.А.дан ундирувчи М.М.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими томонидан ижрони таъминлаш мақсадида қарздор М.А.нинг Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари тегишли қонун талабларига кўра чеклаб қўйилган.

Шу сабабли, хорижга чиқиш истагида юрган қарздор ота фарзанди таъминоти учун 5 йиллик алимент пулларини, яъни 82 790 880 сўмни олдиндан тўлади ҳамда қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Киритилди: 20:05 10.08.2024. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!