Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмда ўз уйини казинога айлантириб олган «қиморбоз» ушланди

Хоразмда ўз уйини казинога айлантириб олган «қиморбоз» ушланди

Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан  ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир натижасида қиморхона фош этилиб ва қиморбозларнинг жиноий қилмишига чек қўйилди.

Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Шовот туманининг “Роят” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Х. ўз уйини худди кинолардаги каби казинога айлантириб олган. У 2020 йил 26 август куни йирик қимор ўйинини ташкил этиш ва ўтказишни режалаштириб, нафақат Шовот туманида яшовчи, балки қўшни Қорақалпоғистон Республикасидан ҳам бир гуруҳ “қиморбоз”ларни меҳмонга таклиф қилди.

Қимор ўйинига шу қадар берилиб кетган 21 нафар “қиморбоз” ҳаттоки хонадонга кириб келган ички ишлар органлари ходимларини пайқашмади ҳам. Натижада улар қиморга тикган 33 миллион сўмдан ортиқ қийматдаги пул ҳамда ўйин карталари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Киритилди: 19:03 27.08.2020. Ўқилди: 2550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!