Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразмда раҳбар жиноятга қўл урди

Хоразмда раҳбар жиноятга қўл урди

2019 йил 20 февралда жиноят ишлари бўйича Хива туман суди биносида, очиқ суд мажлисида М.Абдуллаевга (исм-фамилияси ўзгартирилган) оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Туман судининг ҳукмига кўра, М.Абдуллаев Капитал суғурта АЖ Пойтахт суғурта маркази раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келиб, фирибгарлик яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро М.Ахмадовнинг (исм-фамилияси ўзгартирилган) ишончига кириб, у билан дўстона муносабатлар ўрнатиб, 2018 йил сентябрь ойида Хоразм вилояти Балиқ саноати уюшмаси томонидан балиқчилик етиштиришга кўл барпо этиш учун ер майдони ажратилиши бўйича ўтказилган тендер танловларида М.Ахмадовга тегишли МЧЖ ғолиб чиқиб, МЧЖ га кўл барпо этиш учун ер майдони ажратилганини билгани ҳолда, тендерда кўлни ютиб олинишида ёрдами теккани, яъни ушбу кўлни Тошкент вилоятида ишловчи мансабдор шахс орқали тендерда ютишда ва қарор чиқарилишида ёрдам қилганини айтиб, тамагирлик қилиб пора беришни талаб қилиб, 2018 йил 18 декабрь куни Урганч шаҳри, А.Темур кўчасида жойлашган Машъал номли умумий овқатланиш биносида тамагирлик йўли билан кўп миқдордаги сўмга нисбатан қиймати 83.255.900 сўм бўлган 10.000 АҚШ долларини қонунга хилоф равишда олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан жиноят устида қўлга олинган.

Судланувчи М.Абдуллаев суд муҳокамасида айбига тўла иқрорлик билдирди. Жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама, синчиклаб текширилиб, суд томонидан М.Абдуллаевга ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми а банди ва 28,211-моддаси 2-қисми б банди билан 2 йил муддатга давлат иштирокидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда мансабдор ва моддий жавобгарлик юклатилган шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 10:47 19.04.2019. Ўқилди: 1678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!