Қўшкўпир туманидаги “Ислом бобо” жомеъ масжиди имом-хатиби Қ.И. масжидни янгидан ҳашар йўли билан қурилиши ҳақида оғзаки ва ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар тарқатиб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаролардан 40,0 млн сўмдан ортиқ пул маблағларини йиғиб, масжид қурилишига ишлатмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир туман ИИБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.