Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хоразмда Кредит қарзи учун “Hyundai Elantra” аукционда сотилди

Хоразмда Кредит қарзи учун “Hyundai Elantra” аукционда сотилди

Мажбурий ижро бюроси Хива тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг қарздор Р.Р.дан ундирувчи “Ҳамкорбанк” АТ банки Хоразм минтақавий БХО фойдасига жами 201.019.186 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган қарздорнинг ўзига тегишли 2022 йилда ишлаб чиқарилган “Hyundai Elantra” русумли автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорга суд қарори ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган.

Лекин қарздор ихтиёрий муддат давомида банк олдидаги қарзини бартараф этмагани сабабли, қарздорга тегишли мазкур автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб, хатланди ва электрон онлайн-аукцион савдолари орқали 208.740.000 сўмга сотилди ҳамда савдодан тушган пуллар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилди.

Киритилди: 14:35 20.12.2024. Ўқилди: 2690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!