Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хоразмда ҳуқуқбузар саксовулфуришларга 42 миллион 375 минг сўм жарима ҳамда даъволар белгиланди

A A A
Хоразмда ҳуқуқбузар саксовулфуришларга 42 миллион 375 минг сўм жарима ҳамда даъволар белгиланди

Хоразм вилояти прокуратураси, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Назорат инспекцияси тезкор гуруҳи ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Тупроққалъа тумани "Саримой" қишлоғида жойлашган қум барханларида 2 нафар фуқаро М.С ҳамда К.М лар табиий ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини ноқонуний қўпориб олиб келаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар М.С га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 9 миллион 375 минг сўм жарима ва табиатга етказилган зарар учун 7 миллион 875 минг сўм даъво ҳамда фуқаро К.М га эса Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 9 миллион 375 минг сўм жарима ва табиатга етказилган зарар учун 15 миллион 750 минг сўм даъволар белгиланди.

Киритилди: 02:01 11.01.2025. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!