Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразмда ҳоким ўринбосари фожиали тарзда ҳалок бўлди

Хоразмда ҳоким ўринбосари фожиали тарзда ҳалок бўлди

17 март куни Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари У.Жумагалдиев фожиали ўлим топди. Бу ҳақда Хоразм вилояти прокуратураси хабар берди.

Аниқланишича, Урганч шаҳар, "Бахтли келажак" кўчаси, 13-йўлак, 52-уйда яшаган, 1990 йилда туғилган Гурлан тумани ҳокими ўринбосари Умиджон Жумагалдиев 17 март куни соат 01.30 ларда 90 029 DAV давлат рақам белгили, “NEXIA 3” русумли хизмат автомашинасида фалокатга учраган. Яъни у “Урганч – Гурлан” автомобиль йўлининг Урганч тумани, “Ўрта дўрман” маҳалласи ҳудудида Урганч тумани томонга қараб ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган фуқаро Ш.Собиров бошқарувидаги “XCMG GR180” русумли, 90 JA 780 давлат рақам белгили юк автомашинасини орқа ўнг томон ғилдирагига урилган. Натижада бошқарувни йўқотиб, автомабиль йўлидан чиқиб кетиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

У.Жумагалдиев олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Айни дамда воқеа юзасидан суд-тиббий, суд-автотехника ва суд-трасологик экспертизалари тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:14 18.03.2023. Ўқилди: 3577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!