Эрон миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ҳормуз бўғозини ёпди.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағайи маълум қилди.
У сув йўли Эрон назорати остида эканлигини таъкидлади.
"Ҳозирги шароитда биз мамлакат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун чоралар кўриш ҳуқуқига эгамиз. Ҳормуз бўғози ҳозирда Эрон назорати остида ва биз Уммон билан бошқарув масалалари бўйича маслаҳатлашувларнинг бориши ва натижалари ҳақида қўшимча маълумот беришни режалаштирмоқдамиз", деди Бағайи.
У шунингдек, Исломободда эришилган келишувдан сўнг бўғоздаги вазият бироз хавфсизроқ бўлиб қолганини ва Теҳрон меморандум бўйича ўз мажбуриятларини бажараётганини таъкидлади. Бироқ, унинг қўшимча қилишича, Вашингтон 23 кундан кейин келишувни бузган.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳормуз бўғозидаги беқарорликни Америка ҳужумлари билан боғлади: "Агар халқаро ҳамжамият ёқилғи нархларининг кўтарилишидан хавотирда бўлса, у Қўшма Штатларни айблаши керак", дея қўшимча қилди у.