Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда Экополиция ходимлари ҳуқуқбузарлар ҳужумига учради

Қашқадарёда Экополиция ходимлари ҳуқуқбузарлар ҳужумига учради


11 сентябрь куни Ғузорда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолатини аниқлаш бўйича рейд вақтида Экология бош бошқармаси туман бўлими бошлиғи Баҳром Тошпўлатов ҳушсиз ҳолда шифохонага олиб келинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, у рейд вақтида ҳуқуқбузарлар ҳужумига учраган. Ҳозир унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, 6–7 сентябрь кунлари ўтказилган рейдда инспекторларга қаршилик кўрсатилиб, улардан бирига тан жароҳати етказилган ва жарима майдонига олиб кетилаётган техника олиб қочилган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан Ғузор туман прокуратураси ва ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:46 11.09.2026. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!