«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо ўтган мавсумда жамоа ярим ҳимоячилари Орельен Тчуамени ва Федерико Вальверде ўртасида содир бўлган жанжалдан сўнг уларни яраштиришга тўғри келмаганини айтди.
— Вальверде ва Тчуамени бирга ўйнай оладими? Ўтган мавсум якунланганидан кейин бу ҳақда ўйлаб кўрдингизми?
— Мен ҳеч нарса қилмадим, ҳаммасини уларнинг ўзлари ҳал қилишди. Жамоадаги ўзаро қўллаб-қувватлаш, дўстлик, биргаликда ғалаба қозониш ва биргаликда мағлуб бўлиш, захирага ўтирганда жаҳлланган бўлса-да, майдонда қолган шерикларини қўллаб-қувватлаш қобилияти...
Вальверде ва Тчуамени билан боғлиқ вазият ҳақида аниқ гапирмасдан туриб айтишим мумкинки, жамоадаги муҳит ажойиб. Агар мен бу вазиятдан умуман хабарим бўлмаганида, уларни энг яқин дўстлар деб ўйлаган бўлардим.
Албатта, Орельен жамоага келганида, мен сергак эдим. Чунки аралашишим ва «тинчлик вазири» бўлишимга тўғри келадими-йўқми, тушунишим керак эди (кулади). Аммо мен ҳеч нарса қилмадим. Улар ҳаммасини ўзлари ҳал қилишди, — дея Моуриньонинг сўзларини AS нашри келтирди.
7 май куни машғулот вақтида Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасида оғзаки жанжал юзага келгани, кейинчалик бу можаро кийиниш хонасида муштлашувга айлангани маълум бўлганди. Тўқнашув натижасида уругвайлик футболчи Вальверденинг боши ёрилган ва у шифохонага олиб борилган.
Ҳар икки футболчи ҳам 500 минг евро миқдорида жаримага тортилган. Моуриньо ўтган ёзда Мадрид клуби бош мураббийига айланган.