Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмда ҳам 5 ёшли бола боғчада вафот этди

Хоразмда ҳам 5 ёшли бола боғчада вафот этди

Бу бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Айни кунларда болаларнинг маълум ва номаълум сабаблар билан боғчада вақтида вафот этиши билан боғлиқ ҳодисалар тез-тез учрамоқда. Хусусан, кеча Наманганлик бола тилини чайнаб, ҳаётдан кўз юмганди. J22 Қуйи нафас йўлларининг аниқланмаган ўткир респиратор инфекцияси, J81 Ўпка шишиши ўлим сабаби этиб кўрсатилганди.

Орадан 1 кун ўтиб Хоразмда ҳам бола вафоти ҳақида хабар берилди. Вилоят МТБ матбуот хизмати маълумотига асосан, Хонқа туманидаги "Тома" маҳалласида жойлашган 24-сон давлат Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Ў.Ш.А (5 ёш)нинг тушликдан сўнг тоби қочиши оқибатида зудлик билан тез ёрдам чақирилади.

Шундан сўнг бола вафот этган.

"Бу бўйича суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қулувчи ташкилотлар томонидан якуний хулоса берилгач, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати томонидан тўлиқ баёнот берилади",-дейилади хабарда.

Киритилди: 19:42 03.08.2022. Ўқилди: 5268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!