Бугун 25 январь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Хоразмда фуқаронинг қизлик иффати текширилиши билан боғлиқ ҳодиса юзасидан янги тафсилотлар маълум қилинди

Хоразмда фуқаронинг қизлик иффати текширилиши билан боғлиқ ҳодиса юзасидан янги тафсилотлар маълум қилинди

Аввалроқ Хоразм вилоятида бир гуруҳ аёллар қизни ечинтириб, унинг қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб, видеога олгани ҳақида хабар берган эдик.

Барча ҳолат видеога олиниб, тарқатиб юборилган.

Мавжуд маълумотларга кўра, тўй Урганч шаҳрида бўлиб ўтган. Тўйдан сўнг куёв қариндошларига қиз бокира эмаслиги ҳақида айтган. Шундан сўнг унинг қариндошлари қизни ечинтириб, ҳолатни видеотасвирга олган. Кейинроқ видео тармоқларга тарқатилган.

Таъкидланишича, барча ҳолат куёвнинг аммаси томонидан тасвирга олинган. Қизнинг ўгай отасининг айтишича, куёв аввалроқ ўзга қизни зўрлагани учун судланган бўлган. Бу ҳақда келиннинг оиласи тўйдан кейингина билган. Ўгай ота шунингдек, куёв томон тўйга кетган ҳаражатлар учун 50 млн сўм талаб қилганини айтди. Эркак сўралган пулни бера олмагач улар видеони тарқатиб юборган.

Ҳозирда видеога олган фуқаролар ушланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговолди суриштирув ишлари ўтказилаётгани маълум қилинди.

Киритилди: 05:30 30.11.2020. Ўқилди: 14176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!