Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хоразмда эркак ўзини баланд бинодан ташламоқчи бўлди

A A A
Хоразмда эркак ўзини баланд бинодан ташламоқчи бўлди

Кеча ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Хазорасп туманида бир одам кўп қаватли бинодан ўзини ташламоқчи бўлгани хақида видеотасвир тарқалди. Ушбу ҳодисага аниқли киритиш мақсадида Zamon.uz мухбири Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати билан боғланди.

Маълум бўлишича, воқеа 23 январи куни соат 13 -30 ларда Хазорасп тумани тиббиёт бирлашмасида содир бўлган.  Хазорасп туманида яшовчи, 1977 йил туғилган  шахс тиббиёт бирлашмаси томига чиққан. ЎЗини томдан ташламоқчи бўлган шахс  тиббиёт билашмаси ходимлари  томонидан пастга олиб тушилгандан кейин  маълум бўлишича, у   ўзининг хатти- ҳаракатларини англай олмайдиган  даражада  кучли маст ҳолатида бўлган. Фуқаро оила аъзолари ҳамроҳлигида қўйиб юборилган.  Ҳозирда Хазорасп ИИ томонидан шахснинг хатти- ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Киритилди: 17:08 26.01.2021. Ўқилди: 3180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!