Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хоразмда ерда ётган фуқаро коронавирусга чалинганмиди?

Хоразмда ерда ётган фуқаро коронавирусга чалинганмиди?

Хоразмнинг Хива шаҳрида тасдиқланмаган, нотўғри маълумот тарқатган 1986 йилда туғилган Т. Маҳмуд жазоланди. Бу ҳақда хабар.уз хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 15 март санасида шаҳар кўчаларининг бирида маст фуқаро йўл ўртасида ётиб олган. Уни Маҳмуд видеога туширган ва ижтимоий тармоқларда ерда ётган фуқарони гўёки коронавирусга чалинган дея тарқатиб юборган.

Ушбу ҳолат кейинчалик суриштирув олиб боришга сабаб бўлган ва маълумот тасдиқланмаган. Маҳмудга эса МЖтКнинг 462-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш очилган.

Шундай қилиб, нотўғри маълумот тарқатган фуқаро суд қарорига кўра 1 115 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилди.

Киритилди: 10:39 23.03.2020. Ўқилди: 7261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!