Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хоразмда эр-хотин ис газидан вафот этди

Хоразмда эр-хотин ис газидан вафот этди

Шу йилнинг 6 февраль куни  ис газидан заҳарланиб  вафот этишга оид иккита ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда  Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Биринчиси Сурхондарёнинг Шўрчи туманида содир бўлди. Туманнинг  Дўстлик маҳалласида яшовчи Э.А. (1971 й.т., судланмаган, ишчи)  ўз хонадони ётоқхонасидан жонсиз ҳолатда топилган.

Иккинчиси  Хоразмнинг Боғот туманида юз берган. туманнинг  Соҳибкор маҳалласида яшовчи Г.Қ. (1972 й.т., судланмаган, ишсиз) ва унинг турмуш ўртоғи Э.Б.лар (1977 й.т., судланмаган, ишсиз) яшаш уйининг ювиниш хонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:46 07.02.2020. Ўқилди: 2397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!