Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хоразмда диний ақидапарастликка берилган шахслар қўлга олинди

Хоразмда диний ақидапарастликка берилган шахслар қўлга олинди

Хоразм вилояти олинган хабарларга кўра ИИБ, ДХХ, Миллий гвардия ва МВ ходимлари томонидан тезкор-тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Шовот тумани Чўқли қишлоғида яшовчи 1991 й.т. фуқаро Я.С. «Telegram» ижтимоий тармоғи орқали мамалакатимиз ҳудудида фаолияти таъқиқланган диний экстремистик оқимлар томонидан «8-март билан табриклаган одамнинг ҳукми» номли ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган видеомаърузасини ўзини яқин танишларига тарқатиб келаётганлиги аниқланди.  

Шу каби ҳолат, Янгиариқ тумани Гулобод қишлоғида яшовчи 1989 й.т. фуқаро В.Х. интернет ижтимоий тармоғининг «Telegram» мессенжерида “Абдулҳамид” номли профил яратиб, ушбу профилда мамлакатимизда фаолияти тақиқланган «Маҳмуд Абдулмўмин», «Шайх Содиқ Самарқандий» ва бошқа норасмий муаллифларнинг каналларига аъзо бўлиб, уларнинг диний мазмундаги маърузаларини тарқатиш мақсадида телефон аппарати хотирасига юклаб олганлиги аниқланди. Шунингдек, «Telegram» мессенжерида «Тавҳид» номли канал ва гуруҳ ташкил этиб, гуруҳ аъзоларига юқоридаги норасмий муаллифларнинг маърузаларини тарқатиб келаётганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, В.Х. «Telegram» мессенжерида, «Муаллими соний» номли гуруҳ очиб, гуруҳга аъзо бўлганларга диний таълимдан сабоқ бериб келаётганлиги аниқланган.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан тегишли туман ИИБ масъул ходимлари томонидан   суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:45 29.03.2021. Ўқилди: 3059 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!