Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмда давлат захирасидаги ва томорқа ер майдонларининг сотилишининг олди олинди

Хоразмда давлат захирасидаги ва томорқа ер майдонларининг сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ў.М. фуқаро Ж.га Хонқа тумани, “Олажа” қишлоғидаги давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун ҳар бир сотихини 25 млн сўмдан сотишга келишиб, қурилиш ишлари бошлаганидан кейин унинг номига ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 8 700 АҚШ доллари ва 3 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, фуқаро С.А. фуқаро Н.га Хонқа туманидаги 15 сотих томорқа ер майдонининг ҳар бир сотихини 15 млн сўмдан турар жой қуриш учун сотишга келишиб, қурилиш ишларини бошлаганидан кейин ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 7 900 АҚШ доллари ва 2,2 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.М. бошқа бир фуқаро А.ниг ишончига кириб, “Ёшлик” маҳалласидаги давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, қурилиш ишлари тугалланганидан кейин унинг номига ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 4 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:39 17.05.2022. Ўқилди: 3836 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!