Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмда банкни ўмарган шахс 11 йилу 6 ойга қамалди

Хоразмда банкни ўмарган шахс 11 йилу 6 ойга қамалди

2021 йил 9 феврал куни Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида 1990 йилда Қўшкўпир туманида туғилган, оилали, олий маълумотга эга фуқарога тааллуқли иш кўриб чиқилди.

2020 йил 30 октябрь куни олдиндан режа қилиб юрган босқинчилик жиноятини содир этган. Соат 10:30 ларда Урганч шаҳар, “Жиззах” кўчаси, 4/1-уйда жойлашган АТ “Халқ банки” Хоразм филиали Амалиёт бўлими қошидаги “Тинчлик” банк хизматлари маркази биноси ёнига бориб, марказ бошлиғига қўнғироқ қилиб, ўзини банк соҳаси бўйича ДХХ вилоят бошқармаси масъул ходим деб таништириб, жиноий ҳаракатлари ошкор бўлиб қолмаслиги учун Хоразм вилоят шевасига хос бўлмаган шевада гапириб, бирга ишловчи шериги билан тезда ДХХ вилоят бошқармаси биноси олдига келишини айтади.

Улар марказ биносидан чиқиб кетишганидан сўнг, бинога мижоз сифатида кириб, ғазначисининг ёлғиз қолганидан фойдаланиб, унга ҳужум қилиб, бошини темир сейфга уриб тан жароҳатлари етказади. Кейин банк марказидаги қиймати – 218 миллион 469 минг 149 сўмлик 21 минг 088 АҚШ доллари ва 20 миллион 847 минг 565 сўм пулларини ҳамда И. Валижонованинг қиймати – 2 миллион 200 минг сўмлик “Samsung” русумли телефон аппаратини қўлга киритиб, жами 241 миллион 516 минг 714 сўм пулларни босқинчилик йўли билан эгаллаб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида кўриб чиқилган ишда барча далиллар ўрганилиб, томонларнинг кўрсатмаси эшитилиб, Шерзодга Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми “а” банди, 57-моддаси, 168-моддаси 1-қисми, 28, 211-моддаси 1-қисми, 59, 61-моддалари тартибида узил-кесил 11 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 09:03 18.04.2021. Ўқилди: 3249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!