Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Польшанинг Pronar Sp. z o.o. компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон дипломатлари томонидан 2024 йил май ойида Pronar Sp. z o.o. компанияси заводига амалга оширилган ташриф давомида эришилган келишувлар ижроси атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарини ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Хоразм вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Полша технологиялари ва инвестицияларини жалб қилиш имкониятларига эътибор қаратилди.
Мулқот якунида ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш бўйича қатор таклифларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.