Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хоразм мавжуд эпидемиологик вазият туфайли “сариқ”, яъни ўрта хавфли ҳудудга киритилди

Хоразм мавжуд эпидемиологик вазият туфайли “сариқ”, яъни ўрта хавфли ҳудудга киритилди

5 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши билдирилди. Шунингдек, вилоят, туманлар  ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши белгиланди.
Вилоят бўйича 6 майга қадар 231 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган. Шу кунгача уларнинг 154 нафари касалликдан бутунлай соғайган. 77 нафари айни пайтда шифохоналарда даволанмоқда.
Даволаётганарнинг 40 нафари жорий йилнинг 22 март куни Новосибирск – Урганч йўналишида ва 21 нафари Москва-Ургенч йўналишида чартер рейс билан келган фуқаролар, 13 нафари касалликка чалинган ушбу фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида юқтириб олган воҳадошимиз, яна 3 нафари  юк машиналари ҳайдовчиларидир. Уларнинг аҳволи қониқарли, тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стантдартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:26 06.05.2020. Ўқилди: 3870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!