Бугун 4 июнь, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Хонанда ва спортчилар Отабек Умаровга атаб қўшиқ куйлади

Хонанда ва спортчилар Отабек Умаровга атаб қўшиқ куйлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари, Триатлон федерацияси раиси, Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров кеча, 15 май куни 36 ёшни қаршилади. Ўзбек шоу-бизнеси ва спорти юлдузларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эса Умаровнинг сурати ва унга аталган дил изҳорлари пайдо бўлди. Умаров уларнинг барчасини ўз саҳифасида бўлишди. 

Кечга бориб эстрада хонандалари ва спорт юлдузлари иштирокида Умаровнинг таваллуд куни муносабати билан куйланган қўшиқ ва унга ишланган клипни Отабек Умаровнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди. Унда хонандалар ва спортчилар Отабек Умаровни таваллуд куни билан табриклаш баробарида у сабаб ўзбек спорти юқори натижаларга эришаётганини тилга оладилар. Жумладан қўшиқда шундай сўзлар бор: 

Яхшилар кўп туғилсин ҳар дам, 

Мард инсонлар кўпайса қани. 

Бизлар учун ҳамиша байрам, 

Сиз каби Бек мард туғилгани.

 

Қутлуғ бўлсин 36 ёшингиз, 

Уч мучал тўйингиз, уч бардошингиз.

Туғилган кунингиз бўлсин муборак, 

Доим тоғдай мағрур турсин бошингиз.

 

Кўрк беради мавжлар дарёга, 

Қуёш сабаб нурга зиёга. 

Сиз сабабдир ўзбек спорти, 

Бўй чўзмоқда бутун дунёга.

 

Марду майдон йигитлар бу кун, 

Кўрсатмоқда оламга кучин.

Аралаш жанг бизга ҳам келди, 

Раҳмат сизга барчаси учун. 

 

Қутлуғ бўлсин 36 ёшингиз, 

Уч мучал тўйингиз, уч бардошингиз.

Туғилган кунингиз бўлсин муборак, 

Доим тоғдай мағрур турсин бошингиз.

 

Сўндирмангиз ҳеч мардлик шаҳдини, 

Қўлдан берманг ҳеч омад тахтини. 

Севган азиз ёрингиз билан,

Уч фарзанднинг кўринг бахтини. 

 

Қутлуғ бўлсин 36 ёшингиз, 

Уч мучал тўйингиз, уч бардошингиз.

Туғилган кунингиз бўлсин муборак, 

Доим тоғдай мағрур турсин бошингиз.

Шунингдек унда бир қанча спортчилар чиқиш қилиб, қуйидаги сўзларни қўшимча қилади:

•    Келажакда ўзбек спортчилари бундан ҳам катта ғалабаларни қўлга киритади;

•    Биз билан елкама-елка туришингиз биз учун шараф;

•    Спорт соҳаси сиз туфайли кундан-кунга ривожланмоқда;

•    Биз ишонамиз,  бу ютуқлар фақат бошланиши. Туғилган кунингиз билан табриклаймиз.

Қўшиқ Ёрқинхўжа Умаров, Дилафруз Рустамова (Афруза), Муроджон Аҳмадалиев, Дмитрий Шокин каби таниқли хонандалар ва спортчилар томонидан куйланган. 

Киритилди: 08:32 16.05.2020. Ўқилди: 10781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!