Бугун 21 октябрь, 2021 йил, пайшанба

O'ZB

Хонанда Мадонна ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганми?

Хонанда Мадонна ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганми?

Хонанда Мадонна Жимми Феллон шоусида ҳаётидаги энг катта иккита нарсадан афсусланиши ҳақида сўзлаб берди.

2021 йил 30 сентябрь куни Мадонна Paramount+ дан «Мадам Х» номли янги концерт фильмини қўллаб-қувватлаш учун «Жимми Феллоннинг кечки шоуси»га ташриф буюрди. Суҳбат чоғида бошловчи хонанда қандай қилиб Showgirls фильмидаги ролини рад этганини, аммо картина классикага айланганини эслаб ўтди. Мадоннанинг жавобига кўра, у тўғри қарор қилган. Шунга қарамай, у ҳали ҳам нимадандир афсус қилади. Маълум бўлишича, 1990 йилларда қўшиқчига Тим Бертоннинг «Бэтманнинг қайтиши» фильмидаги Мушук аёл ролини таклиф қилишган, аммо у рад жавобини берган. Шунингдек, «Матрица» блокбастеридаги ролдан ҳам воз кечган.

«Ишонасизми? Мен ‘Матрицa’даги ролдан воз кечдим! Бунинг учун ўзимни ўлдирмоқчи ҳам бўлдим. Бу мен рози бўлмаган энг яхши фильмлардан бири эди, эҳтимол. Афсуски, бундан ҳамон афсусдаман», – дейди Мадонна.

Эслатиб ўтамиз, Мушук аёл ролини Мадонна рад этгач, Мишель Пфайффер ижро этган. Фильм намойишидан сўнг МТV Мишелни дунёдаги энг талабгир актриса деб атаган. Хонандага таклиф қилинган «Матрица»даги бош қаҳрамон аёл ролини Керри-Энн Мосс ўйнаган.

Шунга қарамай, Мадонна 2021 йил 22 декабрда премьераси бўлиб ўтадиган «Матрица қайтмоқда» деб номланган жангари фильмда Тринити образида намоён бўлади

Киритилди: 18:39 13.10.2021. Ўқилди: 2061 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2)