Иқтидорли хонанда Лола Аҳмедова марҳум журналист Бобур Комиловни ёдга олди.
"Барча нарса кетиб кайтиб келмайди. Фақат дуо умид билан кетиб, туҳфа билан қайтиб келади! Сиз умид ва ишонч билан, эй Роббим, десангиз бас!
Сени қанчалар яхши кўрардик... Доимо қалбимизда яшайсан, Бобуржон! Охиратинг обод бўлсин, илоҳим", деб ёзди хонанда инстаграмдаги саҳифасида".
Маълумот учун, таниқли теле ва радио бошловчи, сўнгги йилларда БМТнинг Ўзбекистондаги Ахборот офиси раҳбари Бобур Комилов узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этганди.
Бобур Комилов «Ёшлар» телеканалидаги «Давр» янгиликлар дастури, Uzbekistan Today газетасида фаолият кўрсатган, радиодастурлар муаллифи эди. Лондондаги Сити университети магистратурасини (халқаро журналистика) тамомлаган.