Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хонанда Жастин Тимберлейк маст ҳолатда машина ҳайдагани учун ҳибсга олинди

Хонанда Жастин Тимберлейк маст ҳолатда машина ҳайдагани учун ҳибсга олинди

Америкалик хонанда, композитор ва қўшиқлар муаллифи Жастин Тимберлейк Нью-Йоркда маст ҳолатда машина ҳайдагани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Associated Press ва ABC News’га таяниб “Правила жизни” хабар бермоқда.

Тимберлейк душанба куни кечқурун Саг Ҳарбор округида ҳибсга олинди ва ҳуқуқ-тартибот идорасига келтирилди. Маълум бўлишича, қўшиқчи меҳмонхонада бўлиб ўтган байрам зиёфатидан қайтаётган бўлган ва машина ҳайдаш чоғида тўхташ белгисига амал қилмаган.

Полиция ходимлари Жастин ортидан қувиб, унинг ҳужжатларини текшириш учун тўхатди, бироқ хонанда алкотестер текширувидан ўтишдан бош тортди. Шу сабабли полиция офицери унинг қўлига кишан солиб, марказий бўлимга олиб борди.

Турли манбалар яқин кунларда Жастин Тимберлейкка айблов ҳукми ўқиб эшиттирилиши ҳақида хабар қилмоқда. TMZ нашрининг ёзишича, Тимберлейкка аллақачон маст ҳолда машина ҳайдагани, тўхташ белгисига эътибор бермагани ва йўл чизиқларига амал қилмагани учун айбловлар қўйилган. Суд мажлиси 26 июлга белгиланган ва ҳозирча хонанда қўйиб юборилган.

Айни дамда Жастин Тимберлейк Форгет Томорроw номли дунё бўйлаб гастрол турларини ўтказмоқда. Бу ҳафта у Чикагода иккита концерт бериши режалаштирилган.

Киритилди: 19:12 20.06.2024. Ўқилди: 1182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!