Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Али Хомений жума куни Теҳрон ва бошқа шаҳарлардаги баъзи намойишчилар АҚШ президенти Дональд Трампни "хурсанд этиш" учун шундай қилаётганини айтди.
Хомений бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ёзди.
"Кеча кечқурун Теҳрон ва бошқа баъзи шаҳарларда вайрон қилишга мойил бўлган бир гуруҳ одамлар АҚШ президентини хурсанд қилиш ва уни хушнуд қилиш учун ўз мамлакатига тегишли биноларни вайрон қилишди", деб ёзган Хомений.
"АҚШ президенти агар Эрон ҳукумати буни ва буларни қилса, мен тартибсизликчилар томонида бўламан, деди. Тартибсизликчилар умидларини унга боғламоқда", деб қўшимча қилди у.