Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Хоманаийнинг ҳарбий маслаҳатчиси Ҳормуз бўғозидаги Америка кемаларини чўктириш билан таҳдид қилди

Хоманаийнинг ҳарбий маслаҳатчиси Ҳормуз бўғозидаги Америка кемаларини чўктириш билан таҳдид қилди

“Трамп Ҳормуз бўғозининг полициячиси бўлишни хоҳлайди, бироқ биз денгиз блокадаси бўйича қисқа музокаралардаги ўнта шартимиздан ҳеч қандай ҳолатда воз кечмаймиз...

Оташкесимни узайтириш бизнинг манфаатларимизга мутлақо тўғри келмайди. Бу менинг шахсий фикрим. Босим кучайтирилиши керак. Америка ҳарбий-денгиз кучлари ҳозирда бизнинг ракета қурилмаларимиз нишонида турибди ва биз уларнинг барчасини чўктирамиз. Улардан бирортасининг ҳам қочиб қутулишига йўл қўймаймиз. Катта эҳтимол билан, биродарларимиз ўт очиш қурилмаларини кўчиришган ва энди улар “Абраҳам Линколн” ҳамда барча Америка ҳарбий кемаларига қаратилган”, — дея баёнот берди ИИҚК собиқ бош қўмондони Моҳсан Ризойий давлат телевидениесига.

У шунингдек, агар америкалик аскарлар қирғоққа тушадиган бўлса, уларни гаровга олиш ва “ҳар бир асир учун млрд доллар талаб қилиш” билан таҳдид қилди.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!