ФИФА президенти Жанни Инфантино Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишини тасдиқлади.
“Эрон мундиалда иштирок этади. Бу аниқ. Умид қиламизки, турнир бошлангунига қадар вазият барқарорлашади. Терма жамоа келиб, ўз мамлакатини муносиб тарзда намоён этиши керак. Футболчилар ўйнашни истайди. Спорт сиёсатдан ташқари бўлиши лозим”, — деди Инфантино.
Маълумот учун, Эрон гуруҳ босқичида Бельгия, Миср ва Янги Зеландия жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.