Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Холид Машал ХАМАСнинг янги раҳбари бўлди

A A A
Холид Машал ХАМАСнинг янги раҳбари бўлди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг хориждаги ваколатхонаси раҳбари Холид Машал энди ташкилотга раҳбарлик қилади, деб хабар берди Trend Ливан ОАВларига таяниб.

Маълумотларга кўра, бу Исроил армияси ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синварни ўлдирганидан кейин содир бўлган.

Хабарларга кўра, Холид Машал ҳаракатнинг вақтинча раҳбари вазифасини бажариб келмоқда ва ҳозирда гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда иштирок этаётган асосий томонлар билан барча алоқаларга масъул.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроилнинг асосий телеканаллари орқали эфирга узатилган телемурожаати чоғида ХАМАС ҳаракати энди Ғазо секторида ҳукмронлик қилмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 21:40 18.10.2024. Ўқилди: 2226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!