Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Хоҳловчилар коалицияси" жанглар тугагандан сўнг Украинага тўхтатувчи кучларни юборишга тайёр

"Хоҳловчилар коалицияси" жанглар тугагандан сўнг Украинага тўхтатувчи кучларни юборишга тайёр

"Хоҳловчилар коалицияси" ҳарбий ҳаракатларни тўҳтатиш бўйича Украинага кўп миллатли "тўхтатувчи кучлар"ни жойлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер идораси тарқатган баёнотда айтилади.

"Улар жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши биланоқ тўхтатувчи кучларни жойлаштиришга ҳамда Украина осмони ва денгизлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қуролли кучларни қайта тиклашга ёрдам беришга тайёр эканликларини яна бир бор таъкидладилар", — дейилади баёнотда. У 17 август куни Буюк Британия, Франция ва Германия раислигида бўлиб ўтган "хохловчилар коалицияси"нинг виртуал йиғилиши якунлари бўйича чоп этилди.

Киевга ёрдам бермоқчи бўлган давлатлар гуруҳи аъзолари, шунингдек, "Президент Трампнинг Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш мажбуриятини юқори баҳоладилар, бунда "хоҳловчилар коалицияси" Украина учун кўп миллатли кучлар орқали бошқа чора-тадбирлар доирасида муҳим роль ўйнайди".

Киритилди: 08:00 18.08.2025. Ўқилди: 1275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!