Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хивадаги Дешон қалъа яшил ҳудуд сифатида халққа қайтарилади — Эковазирлик

Хивадаги Дешон қалъа яшил ҳудуд сифатида халққа қайтарилади — Эковазирлик

Хивадаги Дешон қалъа (Ташқи қалъа) Ичан қалъага (ички қалъа) ўхшаш сайёҳлик масканига айланади. Унинг вайрон бўлган девори қайта тикланади ва у кўкаламзорлаштирилган ҳудуд ва дам олиш маскани сифатида халққа қайтарилади, деб хабар қилди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

1842 йилда Хива хони Оллоқулихон буйруғи билан қурилган Дешон қалъа бугун хароба аҳволда. 6200 м қалъа деворининг 2000 м қисми бутунлай вайрон бўлган, яна 2500 м қисми эса яроқсиз ҳолатда. Бундан ташқари, кўп йиллар давомида девор атрофида кўплаб ноқонуний қурилишлар бўлиб, ҳаракатланиш учун деярли бўш жой қолмаган, дейилади хабарда.

Дешон қалъани сақлаб қолиш мақсадида Хива шаҳрининг Шихлар маҳалласидан 55 та турар жой ва нотурар жой биноларини бошқа ҳудудларга кўчириш режалаштирилган. Уларнинг ўрнига дарахт кўчатлари экилиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.

Девор миллий меъморчилик анъаналари ва тарихий қиёфага мос равишда қайта тикланади. Девор бўйлаб кенглиги 1,5−2 м бўлган пиёдалар хиёбони яратилади. Туташ жойлашган Шихлар ва Ангарик маҳаллаларида замонавий сайёҳлик мажмуаси қурилади.

Ичан қалъа Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор жойларидан бири бўлиб, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Қалъа ҳудудида 58 та маданий мерос объекти ва археологик ёдгорлик, 28 дан ортиқ экспозиция, 56,7 мингга яқин тарихий ашё ва буюм, шунингдек, 174 та ҳунармандчилик дўкони мавжуд.

2024 йилда қалъага 1 миллионга яқин хорижий ва 3,5 миллион маҳаллий сайёҳ ташриф буюрган. 2025 йилда 2 миллион хорижий ва қарийб 5 миллион маҳаллий сайёҳ келиши кутилмоқда.

Киритилди: 23:34 20.05.2025. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!