Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Хивада мактаб директори имтиҳонга кеч келган ўқувчини калтаклади

Хивада мактаб директори имтиҳонга кеч келган ўқувчини калтаклади

Хоразм вилояти Хива шаҳридаги мактабларнинг бирида директор имтиҳонга кеч келган ўқувчини калтаклади.

Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 6-сонли мактаб директори 2023 йилнинг 1 май куни давлат имтиҳонига кечикиб келгани учун фуқаро Г.I.нинг неварасини калтаклаган. Бу ҳолат директор томонидан тўртинчи марта такрорланаётгани таъкидланган.

Ҳолат вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ҳамда тегишли ваколатли ташкилот вакиллари ҳамкорлигида ўрганилди. Лавозим вазифаларини етарли даражада бажармагани, ўз иш фаолиятида эътиборсизлик ва масъулиятсизликка йўл қўйгани учун Хива шаҳар 6-сонли мактаб директорига нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланди.

Киритилди: 22:01 30.05.2023. Ўқилди: 1642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!