Вазирлар Маҳкамасининг “Хива шаҳрида халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа Ўзбекистон президентининг “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш тўғрисида” 2022 йил 25 майдаги ПҚ-259-сон қарори 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
Ҳужжатда айтилишича, лойиҳа қабул қилиниши билан Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба халқаро этноспорт фестивали ўтказилади, “Олимпия ва паралимпия шон шуҳрати музейи” базасида “Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари” бўлими ташкил қилинади, фестивал доирасида жаҳон чемпионати ва халқаро турнирларни ўтказиш ҳамда Хива шаҳрида “Халқаро этнофестивал боғи” ташкил этилишига эришилади.