Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойнинг CNOOC собиқ раҳбари порахўрликда гумон қилинмоқда

Хитойнинг CNOOC собиқ раҳбари порахўрликда гумон қилинмоқда

Хитой миллий оффшоре нефть корпорацияси (CNOOC) собиқ бош директори Ли Юнг пора олганликда айбланди.

Бу ҳақда пайшанба куни мамлакат Олий халқ прокуратураси маълум қилди.

"Ли Юн ўз мансаб мавқеини учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб суиистеъмол қилганликда ва ўта йирик миқдорда молиявий ва моддий бойликлар кўринишидаги ноқонуний пора олганликда айбланмоқда", — дейилади агентлик хабарида.

Унга нисбатан жиноий иш Олий халқ прокуратураси топшириғи билан Хубэй провинцияси Сянъян шаҳри халқ прокуратураси томонидан Давлат назорат қўмитаси томонидан ўтказилган текширувдан сўнг қўзғатилган. Уни кўриб чиқиш билан худди шу шаҳарнинг ўрта даражадаги халқ суди шуғулланади.

Киритилди: 14:46 13.02.2025. Ўқилди: 709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!