Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойликлар Тошкентда байроқ кўтариб оммавий тадбир ўтказди

Хитойликлар Тошкентда байроқ кўтариб оммавий тадбир ўтказди

15 февраль куни тонгда похтахтнинг Чилонзор туманидаги Миллий боғ ҳудудида ўнлаб Хитой фуқаролари турли хил байроқ ва шиорлар билан овозини кўтариб, оммавий тадбир ўтказди. Байроқ ва шиорларда «Биз кучлимиз» деган ёзув ёзилгани айтилмоқда. Ҳудудни қўриқлаётган Миллий гвардия ҳам, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ ҳам ҳолатдан бехабарлиги маълум бўлди.

15 февраль куни эрта тонгда Тошкент шаҳридаги Миллий боғ ҳудудида хитойликлар ўзига хос «парад» уюштиришди. Kun.uz келтирган видеоларда ўнлаб кишилар Хитой тилида ёзилган турли хил байроқ ва шиорлар билан овозини кўтариб югураётганини кўриш мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, ушбу оммавий тадбирдан ҳокимликнинг хабари йўқ.

«Хитойликлар «Биз кучлимиз» деяпти. Хитой студентлари ҳар йили баҳор ва ёз қанақадир шиорларини айтиб юриш қиларкан, бу ҳам шу тадбир бўлса керак», дейилади ҳокимлик матбуот хизмати изоҳида.

Миллий боғ ҳудудида кун-у тун кирган ва чиққанларни текшириб ўтирадиган Миллий гвардия ходимлари ҳам ушбу оммавий тадбирдан бехабар эканини Kun.uz'га маълум қилган.

«Смена топшириш вақти бўлгани учун биз билмаймиз», — деди ҳудуддаги МГ ходимлари.

Маълум бўлишича, айни вақтда Чилонзор туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳудудга келиб, ҳодиса тафсилотларини ўрганишга киришган.

Киритилди: 14:45 15.02.2025. Ўқилди: 6579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!