Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойлик хакерлар АҚШ сиёсатчиларининг қўнғироқларини тинглашди

A A A
Хитойлик хакерлар АҚШ сиёсатчиларининг қўнғироқларини тинглашди

Хитойлик хакерлар америкалик сиёсатчилар, жумладан, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампнинг маслаҳатчиларидан бирининг телефон қўнғироқларини ушлагани айтилмоқда.

Бу ҳақда The Washington Post баёнот берди.

Вазиятдан хабардор бўлган уч кишининг сўзларига кўра, хакерлар Хитой ҳукумати билан алоқадор бўлган Salt Typhoon гуруҳига алоқадор. Улар, манбаларга кўра, телефон қўнғироқларининг аудиоёзувларига, шунингдек, шифрланмаган матнли хабарларга кириш имконига эга бўлишган. Нашр суҳбатдошларидан бири таъкидлаганидек, АҚШ расмийлари хакерлар қўлига қанча хабар ва ёзувлар тушганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Манбалар, шунингдек, Salt Typhoonнинг яна бир мақсади давлат идораларининг алоқа операторларига мурожаатларини тинглаш бўйича сўровларини қонуний равишда кузатиб борадиган тизим эканлигига ишонишади. Уларнинг фикрича, мақсад АҚШ Федерал қидирув бюроси ва бошқа разведка идоралари томонидан кузатилаётган шахсларни аниқлаш бўлиши мумкин.

Киритилди: 08:56 28.10.2024. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!