150 га яқин америкалик сиёсатчиларнинг ёзишмалари ва қўнғироқларини хитойлик хакерлар қўлга киритди, деб хабар бермоқда CNN Оқ уйда разведка ходимларининг брифингига таяниб.
Маълумотларга кўра, Америка телекоммуникация компаниялари серверларининг бузиб кириши туфайли тажовузкорлар, жумладан, янги сайланган президент Доналд Трамп ва унинг вице-президенти Ж.Д.Венснинг маълумотларига кириш имконига эга бўлишган.
Қайд этилишича, гап қўнғироқлар ва ёзишмалар ҳақида кетаётгани сабабли, одамларнинг анча катта доирасига тегишли махфий маълумотлар хакерлар қўлида бўлган бўлиши мумкин.