Хитой жануби-ғарбида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 126 кишига етди.
Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 188 киши жароҳатланган.
Аввалроқ 95 киши ҳалок бўлгани ва 130 киши яралангани ҳақида хабар берилган эди. Sohu маълумотларига кўра, 3609 та уй қулаган.
Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни эрталаб Непал билан чегарага яқин Тибет автоном вилоятининг Тингри округида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлган эди.