Ханчжоу шаҳридаги Hangzhou Robot School роботларни ўқитиш ва сертификатлаш билан шуғулланади.
Дастлабки “ўқувчилар” орасида 16 компанияга тегишли 30 га яқин гуманоид ва тўрт оёқли робот бор.
Улар аввал техник синовдан ўтказилиб, кейин тиббиёт, санъат ва спорт каби йўналишларда кўникма олади. Якуний имтиҳондан ўтган роботларга сертификат берилиб, ишга юборилади.