Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитойда пиротехника фабрикасидаги портлаш қурбонлари сони 37 кишига етди

Хитойда пиротехника фабрикасидаги портлаш қурбонлари сони 37 кишига етди

Хунань провинциясида (Хитой маркази) жойлашган пиротехника фабрикасида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 кишига етди.

Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги сўнгги маълумотлар сифатида маҳаллий ҳокимият органларига таяниб хабар бермоқда.

Бир киши бедарак йўқолган, яна 51 киши жароҳатланган ва касалхоналарда даволанмоқда. Ярадорлардан беш нафарининг аҳволи оғир, аммо уларнинг ҳаётий кўрсаткичлари барқарор. Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари асосан якунланди.

Портлаш душанба куни пиротехника ишлаб чиқарувчи Huasheng устахонасида содир бўлган. Ҳодисадан сўнг, махсус гуруҳ тузилди ва қутқарув ва тиббий ёрдам учун 1500 дан ортиқ ходим сафарбар қилинди.

Полиция бахтсиз ҳодисага олиб келган бепарволик гумони билан саккиз кишини сўроқ қилиш учун чақирди.

Киритилди: Бугун 16:50. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!