Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитойда энага, курьер ва уй хизматчиси вазифасини бажарувчи универсал робот тақдим этилди

Хитойда энага, курьер ва уй хизматчиси вазифасини бажарувчи универсал робот тақдим этилди

Хитойлик муҳандислар хизматчи робот яратишди. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, у уй-рўзғор ишларининг кўп қисмини, жумладан, овқат тайёрлаш, кийимларни тахлаш ва ҳатто болаларни тарбиялашда ёрдам бера олади.

КАЙ деб номланган гуманоид роботнинг яратувчиси Хитойнинг Kinetix АИ компанияси ҳисобланади. Уларнинг веб-сайтида айтилишича, ишланма устида "жаҳон даражасидаги" сунъий интеллект мутахассислари ишлаган.

Роботнинг бўйи 173 см, оғирлиги эса 70 кг. Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, гуманоид вазиятни мустақил равишда баҳолаш ва қарорлар қабул қилиш, шунингдек, одамлар билан мулоқот қилиш қобилиятига эга.

Робот кийим тахлайди, буюртма етказади, асбоб ишлатади ва болаларга қарайди.

Киритилди: 12:45 30.04.2026. Ўқилди: 983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!