Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой Япониянинг узоқ масофали ракеталарни жойлаштиришидан хавотир билдирди

Хитой Япониянинг узоқ масофали ракеталарни жойлаштиришидан хавотир билдирди

Хитой Япониянинг узоқ масофали ракеталарини Кумамото ва Сидзуока префектураларига жойлаштиришидан жиддий хавотир билдирди.

Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий сайтидаги баёнотда айтилади.

"Япония ўзини ҳимоя қилиш ва жавоб зарбаси бериш имконияти деган баҳона билан ҳужумкор қуролларни жойлаштирмоқда. Бу эса мудофаа доирасидан ва фақат мудофаага йўналтирилган сиёсатдан анча ташқарига чиқишдир", – дейди Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин.

Дипломатнинг қўшимча қилишича, Япониянинг "янги милитаризми" минтақадаги тинчлик ва барқарорликка таҳдид солмоқда. У халқаро ҳамжамиятни ушбу жараёнга нисбатан ҳушёр бўлишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Япония Мудофаа вазирлиги тахминан 1000 км масофага модернизация қилинган кемага қарши ракеталар жойлаштирилишини эълон қилди. Вазирликнинг таъкидлашича, "душман базаларини йўқ қилиш қобилиятига эга" ракеталар Иккинчи жаҳон урушидан бери хавфсизлик соҳасидаги энг мураккаб вазият фонида масофадан мудофаа учун зарур.

Киритилди: Бугун 14:50. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!