Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой ва АҚШ раҳбарлари Перуда учрашмоқчи

Хитой ва АҚШ раҳбарлари Перуда учрашмоқчи

15-16 ноябрь кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) давлатлари раҳбарларининг 31-норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда Хитой ва АҚШ раҳбарлари иштирок этади. Бу ҳақда RFI хабар берди.

АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейкоб Салливан 13 ноябрь, чоршанба куни АҚШ президенти Жозеф Байден Перу пойтахти Лима шаҳрида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашишини маълум қилди.

Салливан учрашув санасини тасдиқламади, аммо уларнинг учрашиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар мавжуд.

Бу Байден ва Си Цзиньпиннинг 2023 йил ноябридан бери биринчи юзма-юз учрашуви бўлади.

Томонлар қатор глобал муаммоларни, жумладан, АҚШ ва Хитой ўртасидаги тарангликни, шунингдек, Тайван бўғози, Жанубий Хитой денгизи ва Россия-Украина уруши каби масалалар юзасидан кескинликни юмшатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Келгуси йилнинг январь ойида АҚШнинг сайланган президенти Трамп расман лавозимга киришар экан, бу Байден ва Си ўртасидаги унинг фаолияти давомидаги сўнгги учрашуви бўлиши кутилмоқда.

Трамп Хитойга қўшимча божлар жорий қилишни режалаштирмоқда. Шу боис, айрим экспертларнинг фикрича, Байден АҚШ-Хитой саммити орқали икки томонлама муносабатларни барқарорлаштиришга, шу орқали ҳокимиятнинг силлиқ ўтишини рағбатлантиришга умид қилмоқда.

Киритилди: 17:52 15.11.2024. Ўқилди: 378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!