АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўзини Россия президенти Владимир Путин билан бўлган илиқ муносабатларидан Украинадаги урушни тугатиш ва йирик ядровий давлатлар ўртасидаги зиддиятни камайтириш учун фойдаланиши мумкин бўлган уста савдогар сифатида кўрсатмоқда. Бироқ бу тасвир уларнинг ўзаро таъсири тажрибасига ва янги геосиёсий воқеликларга зид келади, деб ёзади The Wall Street Journal.
Трампнинг биринчи муддати давомида томонлар на қурол-яроғ назорати, на Украина бўйича келишувга эриша олмади ва мамлакатлар ўртасидаги тафовут у президентликдан кетганидан кейингина кенгайди. Россия раҳбари сайланганидан бери Трамп ҳақида илиқ гапириб, уни ўтган ҳафта «жасур» деб атаган бўлсада, Кремль The Washington Post газетасининг етакчилар ўртасидаги телефон суҳбати ҳақидаги хабарларини рад этди.
Бундан ташқари, Кремлда Доналд Трампнинг янги маъмурияти бўйича АҚШ билан муносабатлардаги муаммоларни бартараф этишга ҳозирча умид йўқ, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Унинг сўзларига кўра, Трамп ҳокимиятга келганидан кейин россиялик дипломатларнинг БМТдаги виза муаммолари ҳал этилиши ҳақидаги прогнозлар эрта.
💬 «Биринчидан: [муаммоларни бартараф этишда] умидлар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Иккинчидан: ҳозирча ҳеч қандай алоқалар бўлмаган ва шунга кўра, бу Америка томони билан кўтарилиши мумкин бўлган ягона савол эмас», — деди Россия президенти матбуот котиби.