«Биз буни тўғридан-тўғри айтишга мажбурмиз: бизнинг ресурс хавфсизлигимиз энди ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ таҳдид остида», деди Германия саноати федерал ассоциацияси (BDI) президенти Зигфрид Руссвурм 11 ноябрь куни Берлинда бўлиб ўтган анжуманда. Гарчи Германиядаги йирик бизнес кўп йиллар давомида Россиянинг газ, нефть ва кўмир таъминотига қарамлигини энгишга муваффақ бўлган бўлсада, бундай йирик ва узоқ муддатли етказиб берувчи билан муносабатларни узиш ҳали ҳам Германия энергетика секторида ва иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни талаб қилади.
Энди Хитой Германия учун муҳим бўлган ноёб тупроқ металларини Eвропага этказиб беришни тўсатдан тўхтатиб қўйиши мумкинлигидан қўрқиш асосий нуқтадир. Мисол учун, литюм экспортини чеклаш ҳолатларида Германия 115 миллиард эврогача қўшилган қийматни йўқотиши мумкин, бу BDI ва Roland Berge консалтинг компаниясининг қўшма тадқиқотига кўра, мамлакатнинг бутун ишлаб чиқариш қўшилган қийматининг 15 фоизини ташкил қилади.
Тадқиқот муаллифлари Германиянинг хом ашёга қарамлигини камайтириш учта ёндашувни бирлаштиришни талаб қилади: «Европа ишлаб чиқаришини кучайтириш, импортни диверсификация қилиш ва изчил технологик инновациялар». Ҳар уч йўналишда ҳаракат аллақачон олиб борилмоқда, бу тадқиқотда келтирилган мисоллар билан аниқ тасдиқланади.
Берлиннинг Қозоғистон ва Сербия билан стратегик ресурс ҳамкорлиги бўйича мулоқотга киришгани ҳам далдали, дейди Руссвурм. Бироқ, унинг қўшимча қилишича, бу ҳолатда ишлар ҳали аниқ шартномалар имзолаш ва шу тариқа хомашё таъминотини реал ошириш даражасига келгани йўқ.