Хитой Shanghai Spacesail Technologies компаниясининг қутб орбитасида ҳаракатланувчи SpaceSail алоқа сунъий йўлдошларининг тўққизинчи гуруҳини муваффақиятли учирди.
Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар бермоқда.
18 та интернет сунъий йўлдоши якшанба куни кечқурун Хайнан провинциясининг жанубидаги Вэньчан сунъий йўлдош учириш марказидаги тижорат платформасидан СЗ-8 (Узоқ марш-8) учириш мосламаси ёрдамида учирилди.
Кейинги авлод суюқ ёқилғида ишлайдиган, уч босқичли СЗ-8 ракетасининг диаметри 4 метр бўлиб, узунлиги 50 метрни ташкил қилади. У Ернинг паст орбитасига 7,6 тоннагача фойдали юкни (ёки геостационар узатиш орбитасига 2,5 тоннагача) жойлаштиришга қодир.
Бу кенг полосали интернет хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган Spacesail Constellation орбитал гуруҳига қўшилган тўққизинчи сунъий йўлдошлар гуруҳидир. Ҳозирда орбитада 162 та шундай сунъий йўлдош мавжуд.