Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Украинага қарши уруш учун Россия ҳарбийларини тайёрлаган

 Хитой Украинага қарши уруш учун Россия ҳарбийларини тайёрлаган

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Европа разведкасига кўра, 2025 йилда Пекин ва Нанкин шаҳарларида махфий тайёргарликдан ўтган россиялик ҳарбийлар Қрим ҳамда Запорожеда инструкторлик қилмоқда. Уларнинг айримлари дрон операцияларига бевосита жалб этилган.

Пекин россиялик ҳарбийларни ўқитганини рад этмоқда. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ўз муносабатида нейтрал позиция ҳамда тинчлик музокараларига содиқлигини билдирди. Россия ва Хитой Мудофаа вазирликлари эса ушбу хабар юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Киритилди: Бугун 15:46. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!