Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Панамани сотиб олишни бошлади

АҚШ Панамани сотиб олишни бошлади

Гонконгда жойлашган компания Панама каналининг икки асосий портидаги улушининг салмоқли қисмини АҚШ “BlackRock” инвестиция фирмаси бошчилигидаги гуруҳга сотишга рози бўлди, деб ёзди BBC.

Ушбу савдо Президент Дональд Трамп канал ҳозир Хитой назорати остида экани, аслида асосий юк ташиш йўлини Америка назорат қилиши кераклигини бир неча бор даъво қилгандан сўнг амалга оширилди.

Гонконглик миллиардер Ли Ка-шинг томонидан асос солинган “CK Hutchison Holding” корхонаси Атлантика ва Тинч океанидан каналга ўтиш нуқтасидаги портларни бошқаради. Кеча у ўз улушини 22,8 миллиард долларга сотаётганини айтди.

Битим дунёнинг 23 мамлакатидаги 43 порт, жумладан иккита канал терминалига дахлдор. Дарвоқе, келишув амалга ошиши учун Панама ҳукумати розилиги ҳам талаб қилинади.

Панаманинг 51 миль (82 км) қисми Марказий Американи кесиб ўтиб, Атлантика ва Тинч океанларини боғловчи асосий тизим ҳисобланади. Ҳар йили бу оқимдан 14 000 гача сув транспорти, жумладан автомобиль, табиий газ ва бошқа юкларни ташувчи ҳамда ҳарбий кемалар ўтади.

XX аср бошида қурилган иншоот устидан назоратни 1977 йилга қадар АҚШ сақлаб турди. Кейинчалик тузилган шартномалар туфайли 1999 йилдан Панама бошқарувни қўлига олди.

Трамп ҳозир канал ва ён атрофдаги ҳудудларни қайтариб олиш учун тиришмоқда. Унинг таъкидлашича, Хитойнинг каналга таъсири миллий хавфсизликка таҳдиддир.

Киритилди: 16:54 05.03.2025. Ўқилди: 2164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!