Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

90 йиллар киллери — Лёша-солдат Украинага отланмоқда

90 йиллар киллери — Лёша-солдат Украинага отланмоқда

Россия телеграм-каналлари хабар беришича, постсовет ҳудудидаги энг машҳур Киллердан бири, Россия колониясида жазо муддатини ўтаётган 58 ёшли Лёша-солдат лақабли Алексей Шерстобитов Украинага урушга бориш истагини билдирган.

Маълумотларга кўра, ИК-2 маъмурияти Орехов уюшган жиноят гуруҳи (УЖГ) қотили Алексей Шерстобитов (Лёша-солдат)нинг 23 йиллик қамоқ жазосидан шартли равишда муддатидан олдин озод қилинишини маъқуллаган. Унинг илтимоси судга юборилган бўлиб, суд якуний қарорни қабул қилиши керак.

Қотилнинг ўзи суднинг ижобий қарорига ишонмайди. Шу сабабли, гарчи бир неча йил олдин камерадошларини Украина воқеаларида иштирок этишга қарши ундаган бўлса-да, урушга боришга тайёрлигини билдирган.

Лёша-солдат яқинда 6-сонли қаттиқ тартибли колониядан ИК-2 га кўчирилди. Бу ерда сақлаш шароитлари нисбатан енгилроқ ҳисобланади.

Алексей Шерстобитов 90 йилларда Ореховская ва Медведковская жиноий гуруҳларида ёлланма қотил бўлган. Терговчилар унинг 12 нафар қурбонини исботлашга эришган, бунда жиноятчининг жуда эҳтиёткорлик билан иш олиб боргани маълум - у ҳар сафар жиноятга қўл уришдан олдин ташқи кўринишини ниқоблашга уринган. Бундай пайтларда у парик, сохта мўйлов ва соқол каби турли хил аксессуарлардан фойдаланган.

Қотил жазони ўташ даврида уйланишга ва ажрашишга ҳам улгурган.

Киритилди: 22:00 05.03.2025. Ўқилди: 1892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!